وَمِنَ ٱلنَّاسِ مَن يُجَٰدِلُ فِي ٱللَّهِ بِغَيۡرِ عِلۡمٖ وَلَا هُدٗى وَلَا كِتَٰبٖ مُّنِيرٖ ٨
Одамлардан Аллоҳ ҳақида илмсиз (ҳолда), ҳидоятга ёки нурли китобга эга бўлмасдан туриб тортишадиганлари бор.
Tafsir
Кофирлардан бир тўдаси Аллоҳнинг ягоналиги ҳақида талашиб-тортишади. Ҳолбуки, унда на бир ҳақни танитадиган илм бор, на бир йўл кўрсатувчи пешвоси бор ва на бир Аллоҳ тарафидан нозил қилинган, йўлини ёритиб турадиган бир китоб бор.