أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَآءِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ذَٰلِكَ فِي كِتَٰبٍۚ إِنَّ ذَٰلِكَ عَلَى ٱللَّهِ يَسِيرٞ ٧٠
Аллоҳ, албатта, осмону ердаги нарсани билишини, ана ўша, албатта, китобда эканини ва, албатта, у нарса Аллоҳга осон эканини билмайсанми?! 25
Izohlar
25 (Ушбу оятдаги савол иқрор қилдириш маъносидадир. Яъни, билар эдинг-ку, дейилмоқда. Ояти каримадаги «китоб»дан мурод «Лавҳул маҳфуз»дир. Демак, ҳукм қилиш Аллоҳ таоло учун ҳеч нарса эмас.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳ осмондаги ишлардан ҳам, ердаги ишлардан ҳам Хабардор эканини, ҳеч иш У Зотдан яширин қола олмаслигини билмадингизми? Бу ишларнинг ҳаммаси Лавҳул-Маҳфузга битиб қўйилган. Уларни билиш Аллоҳга осон.