ٱللَّهُ يَحۡكُمُ بَيۡنَكُمۡ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ فِيمَا كُنتُمۡ فِيهِ تَخۡتَلِفُونَ ٦٩
Аллоҳ қиёмат куни сиз ихтилоф қилган нарса бўйича орангизда ҳукм қиладир», деб айт.
Tafsir
Аллоҳ Қиёмат куни бандаларининг мўмини ва кофири орасида бу дунёда дин иши борасида қилиб ўтган ихтилофлари бўйича ҳукм қилур.