Al-Hadid surasi, 18-oyat

57:18

إِنَّ ٱلۡمُصَّدِّقِينَ وَٱلۡمُصَّدِّقَٰتِ وَأَقۡرَضُواْ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنٗا يُضَٰعَفُ لَهُمۡ وَلَهُمۡ أَجۡرٞ كَرِيمٞ ١٨

Албатта, садақа қилувчи эркагу аёл ҳамда Аллоҳга қарзи ҳасана берувчиларга (савоб) кўпайтириб берилур. Уларга карамли ажр ҳам бор.

Tafsir

Мол-давлатларининг бир қисмини садақа қиладиган эркаклар ва худди шундай аёллар шу ишларини миннат ва озор аралаштирмасдан чин кўнгилдан қилсалар, уларнинг савоблари бир неча баробар қилиб берилади. Бир яхшилиги ўн баробардан етти юз баробаргача кўпайтириб берилади. Бундан ташқари уларга Аллоҳнинг ҳузурида яна бир улуғ савоб ҳам бор. У жаннатдир.