أَمۡ تَحۡسَبُ أَنَّ أَكۡثَرَهُمۡ يَسۡمَعُونَ أَوۡ يَعۡقِلُونَۚ إِنۡ هُمۡ إِلَّا كَٱلۡأَنۡعَٰمِ بَلۡ هُمۡ أَضَلُّ سَبِيلًا ٤٤
Ёки сен уларнинг кўплари тинглай олурлар ё англай олурлар, деб ҳисоблайсанми? Аслида, уларнинг ҳайвонлардан фарқи йўқ. Балки яна ҳам йўлдан озганроқдирлар. 19
Izohlar
19 (Ушбу ояти каримада Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломга тасалли ва ҳавои нафсларини худо қилиб олган кофирларни ерга уриш бор.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, сиз Аллоҳга ҳеч нарсани шерик қўшмай ибодат қилиш ва У Зотга итоат этишга даъват қилаётган пайтингизда уларнинг аксари тинглаяптилар ё ҳужжат-далилларни англаяптилар, деб ўйлайсизми? Улар тинглаш бобида ҳам, тушуниш, англаш бобида ҳам ҳайвонлардан фарқ қилмайдилар. Яна ҳам тўғрироғи, улар ҳайвонлардан ҳам баттарроқ йўлдан озган кимсалардир.