أَلَمۡ تَرَ إِلَىٰ رَبِّكَ كَيۡفَ مَدَّ ٱلظِّلَّ وَلَوۡ شَآءَ لَجَعَلَهُۥ سَاكِنٗا ثُمَّ جَعَلۡنَا ٱلشَّمۡسَ عَلَيۡهِ دَلِيلٗا ٤٥
Роббингнинг сояни қандай ёйиб қўйганини кўрмадингми? Агар хоҳласа, уни жилмас қиларди. Сўнгра қуёшни Биз унга далил қилдик. 20
Izohlar
20 (Ҳа, агар Аллоҳ хоҳласа, сояни жилмас қилиб, бир хилда, яъни узаймай ҳам, қисқармай ҳам турадиган қилиб қўяр эди. Мисол учун ерни айланмайдиган қилиб қўйса, соя жилмай тураверар эди, биз эътибор бермайдиган соянинг ёйилиши ҳодисаси ортида Аллоҳнинг улкан қудрати турибди.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг қудратини кўрмадингизми?! Сояни ер юзига ёйиб қўйди. Агар истаганида уни қимирламасдан бир жойда қотиб турадиган қилиб қўярди. Кейин қуёшни унинг борлигига далил қилдик. Унга қараб, узаяди ва қисқаради.