وَيَوۡمَ يَعَضُّ ٱلظَّالِمُ عَلَىٰ يَدَيۡهِ يَقُولُ يَٰلَيۡتَنِي ٱتَّخَذۡتُ مَعَ ٱلرَّسُولِ سَبِيلٗا ٢٧
У кунда золим икки қўлини тишлаб: «Эй воҳ!!! Пайғамбар ила бир йўлни тутганимда эди!» дер.
Tafsir
Эй Пайғамбар, эсланг! У кунда золим Пайғамбарга эргашмагани учун минг афсус-надомат чекиб, қўлларини тишлаб: "Қанийди мен ҳам пайғамбарга эргашиб, у билан бирга нажот йўлини тутганимда", деб қолур.