مَٰلِكِ يَوۡمِ ٱلدِّينِ ٤
Жазо-мукофот кунининг Эгасидир. 4
Izohlar
4 ("Дин" сўзи арабчада ҳисоб, жазо, мукофот маъноларини билдиради. «Явмид-дин" — қиёмат кунида бандалар қайта тирилтирилиб ҳисоб-китоб қилинади. Яхшига мукофот, ёмонга жазо берилади. Бу оятни ўқиганда қиёматни эслаб, ўша даҳшатли кунда фақат Аллоҳнинг ўзи ҳукм чиқаришини, ўша ерда уялиб қолмасликни эслаб, унга тайёргарлик кўришга аҳд қилинади.)
Tafsir
Бу оят Аллоҳнинг улуғлигини, буюклигини ифодалаяпти. Қиёмат кунида ҳамма нарса У Зотнинг қўлида. Ҳеч ким ҳеч кимга ҳеч нарса қилиб бера олмайди. Қиёмат куни ҳисоб-китоб, жазо ва мукофот кунидир.