Al-Baqarah surasi, 95-oyat

2:95

وَلَن يَتَمَنَّوۡهُ أَبَدَۢا بِمَا قَدَّمَتۡ أَيۡدِيهِمۡۚ وَٱللَّهُ عَلِيمُۢ بِٱلظَّٰلِمِينَ ٩٥

Улар қўллари тақдим қилган нарсалар сабабидан, уни абадий орзу қилмаслар ва Аллоҳ зулм қилувчиларни билувчи Зотдир. 40

Izohlar

40 (Оятдаги «қўллари тақдим қилган нарсалар» жумласи, «гуноҳлар» маъносида келгандир. Араб тилида бирор нарсанинг аҳамиятини бўрттириб кўрсатилмоқчи бўлинса, ушбу услуб ишлатилади. Демак, яҳудийлар ўлимни орзу қила олмайдилар. Чунки улар ўзларининг гуноҳларини яхши биладилар. Ушбу гуноҳлар билан ҳеч-ҳеч жаннатга кириб бўлмайди. Ўлсалар, беш кунлик дунёнинг матосидан ажралиб қолишларидан қўрқиб, бу дунё ҳаётига маҳкам ёпишиб оладилар.)

Tafsir

Шу дунёда Аллоҳга куфр келтириш, пайғамбарларини ёлғончига чиқариш, китобларини ўзгартириб юбориш каби манфур кирдикорлари сабабли ўлимни ҳаргиз орзу қилмайдилар. Аллоҳ улар орасидаги золимларни ҳам, бошқа золимларни билиб тургувчидир. Ҳаммасини амалига яраша жазолар.