وَإِذۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَى ٱلۡكِتَٰبَ وَٱلۡفُرۡقَانَ لَعَلَّكُمۡ تَهۡتَدُونَ ٥٣
Шоядки, ҳидоят топсангиз деб, Мусога китобни ва фурқонни берганимизни эсланг.
Tafsir
Неъматларимиздан яна бири Мусо алайҳиссаломга ҳақ билан ноҳақни, ҳидоят билан залолатни ажратиб берадиган Тавротни нозил қилганимиз бўлди. Шоядки, у билан тўғри йўлни топиб олсангизлар!