Al-Baqarah surasi, 5-oyat

2:5

أُوْلَٰٓئِكَ عَلَىٰ هُدٗى مِّن رَّبِّهِمۡۖ وَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡمُفۡلِحُونَ ٥

Ана ўшалар Роббиларидан бўлган ҳидоятдадирлар ва ана ўшалар, ўшаларгина нажот топгувчилардир. 5

Izohlar

5 (Ким нажот топишни истаса, ўзида тақводорлик сифатларини мужассам қилишга уринсин.)

Tafsir

Мазкур сифатларга эга бўлган зотлар ҳидоят йўлида барқарор бўлиб, дунё ва охиратда зафар қучадилар, орзу-умидларига эришадилар, хавфсираш ўринларидан нажот топадилар.