Al-Baqarah surasi, 4-oyat

2:4

وَٱلَّذِينَ يُؤۡمِنُونَ بِمَآ أُنزِلَ إِلَيۡكَ وَمَآ أُنزِلَ مِن قَبۡلِكَ وَبِٱلۡأٓخِرَةِ هُمۡ يُوقِنُونَ ٤

Ва улар сенга ва сендан олдин нозил қилинган нарсага иймон келтирарлар ва охиратга аниқ ишонарлар. 4

Izohlar

4 (Демак, тақводорларга оид навбатдаги тўртинчи сифат — Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган Қуръони Каримга ва у кишидан олдин туширилган самовий китобларга иймон келтириш. Бу нарса, Ислом умматининг буюк сифатларидан бири бўлиб, бошқа ҳеч бир умматда йўқдир. Чунки Ислом умматидан бошқа ҳеч бир уммат Аллоҳдан нозил бўлган барча китобларга бирдек иймон келтирмаган. Ислом уммати Аллоҳ туширган барча китобларга бирдек иймон келтиради.)

Tafsir

Ғайбга иймон келтирурлар. Аллоҳ ва Унинг пайғамбари берган хабарлар ичида охират куни каби инсонга ато этилган ҳислар ила идрок этиб бўлмайдиган, биз учун ноаниқ бўлган олам ғайбдир. Намозни тўкис адо этурлар. Яъни, намознинг шартлари, вожиблари, суннатлари, рукнлари, ҳамма-ҳаммасини Аллоҳ буюргандек, шариатга мувофиқ тарзда бажарурлар. Биз уларга берган ризқдан инфоқ-эҳсон қилурлар. Фарз закот бўладими, нафл садақа бўладими, ҳаммасини Аллоҳнинг савобини умид қилиб берурлар. Улар сизга нозил қилинган ваҳийга ҳам, сиздан олдинги пайғамбарларга нозил қилинган ваҳийга ҳам бирдек иймон келтирадилар. Айни пайтда улар охиратга ҳам, унда содир бўладиган жазо ва мукофотга ҳам аниқ ишонадилар.