Al-Baqarah surasi, 36-oyat

2:36

فَأَزَلَّهُمَا ٱلشَّيۡطَٰنُ عَنۡهَا فَأَخۡرَجَهُمَا مِمَّا كَانَا فِيهِۖ وَقُلۡنَا ٱهۡبِطُواْ بَعۡضُكُمۡ لِبَعۡضٍ عَدُوّٞۖ وَلَكُمۡ فِي ٱلۡأَرۡضِ مُسۡتَقَرّٞ وَمَتَٰعٌ إِلَىٰ حِينٖ ٣٦

Шайтон уларни ундан оздирди ва бўлган нарсаларидан чиқарди. Ва Биз: «Баъзингиз баъзингизга душман бўлиб тушинглар, сизларга ер юзида қароргоҳ ва бир муддат ҳузур қилиш бордир», – дедик.

Tafsir

Шайтон уларни тинимсиз васваса қилаверди. Охири улар йўлдан озиб, Аллоҳ ман қилган дарахтдан тановул қилдилар. Бунинг жазоси ўлароқ, ўзлари яшаётган жойларидан - жаннатдан қувилдилар. Аллоҳ уларга ва шайтонга: "Ерга тушинглар, энди сизлар бир-бирингизга душмансиз ва то ажалингиз етиб, қиёмат қоим бўлгунига қадар уни маскан тутиб яшайсиз, ундаги неъматлардан баҳраманд бўласиз", деди.