Al-Baqarah surasi, 34-oyat

2:34

وَإِذۡ قُلۡنَا لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ ٱسۡجُدُواْ لِأٓدَمَ فَسَجَدُوٓاْ إِلَّآ إِبۡلِيسَ أَبَىٰ وَٱسۡتَكۡبَرَ وَكَانَ مِنَ ٱلۡكَٰفِرِينَ ٣٤

Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди. 16

Izohlar

16 (Фаришталарга саждани буюриб, Аллоҳ Одамга улкан мартаба ато этди. Аммо бу сажда ибодат учун эмас, балки Одамни — Аллоҳнинг улуғ ижодини табриклаш маъносида эди. Фаришталар дарҳол сажда қилдилар, чунки улар фитратида Аллоҳнинг амрига исён қилиш хусусияти йўқ. Фақат Иблис сажда қилмади.)

Tafsir

Бу ердаги сажда қадрлаш ва эҳтиром маъносида. Аллоҳ фаришталарга шундай сажда қилишни буюргани заҳоти уни бажардилар. Асли жиндан бўлган Иблисгина бу ишдан бош тортди. Аллоҳнинг буйруғига қарши чиқди, Одамга сажда қилишдан ўзини катта олиб, кибр қилди ва шу билан кофирлар сафига қўшилди.