Al-Baqarah surasi, 30-oyat

2:30

وَإِذۡ قَالَ رَبُّكَ لِلۡمَلَٰٓئِكَةِ إِنِّي جَاعِلٞ فِي ٱلۡأَرۡضِ خَلِيفَةٗۖ قَالُوٓاْ أَتَجۡعَلُ فِيهَا مَن يُفۡسِدُ فِيهَا وَيَسۡفِكُ ٱلدِّمَآءَ وَنَحۡنُ نُسَبِّحُ بِحَمۡدِكَ وَنُقَدِّسُ لَكَۖ قَالَ إِنِّيٓ أَعۡلَمُ مَا لَا تَعۡلَمُونَ ٣٠

Эсла, вақтики Роббинг фаришталарга: «Мен ер юзида халифа қилмоқчиман», – деди. Улар: «Унда фасод қиладиган, қон тўкадиган кимсани қилмоқчимисан? Ва ҳолбуки, биз Сенга тасбиҳ, ҳамд айтиб ва Сени улуғлаб турибмиз», – дедилар. У: «Мен сиз билмаганни биламан», – деди. 14

Izohlar

14 (Ушбу оятдан маълум бўляптики, Аллоҳ таоло Одамни Ўзининг Ер юзидаги ўринбосари-халифаси бўлишини ирода этган экан. Демак, инсонга улкан ишонч билдирилган, улуғ Аллоҳнинг халифаси бўлишдек олий мақомга лойиқ кўрилган. Бундай марҳаматнинг ўзига яраша буюк масъулияти ҳам бор. Инсон шуни англаган ҳолда, уни халифа қилиб қўйган Зотнинг топшириқларини бажармоғи, яратган Зот муносиб кўрган олий мақомга доғ туширмасликка ҳаракат қилмоғи керак.)

Tafsir

Аллоҳ таоло фаришталарга, ер юзида ўзидан кўпаядиган, насл қолдирадиган ва Аллоҳга итоат қилиш орқали заминни ободонлаштирадиган инсониятни яратишини айтди. Фаришталар эса бу ишнинг остидаги маънони, ҳикматни тушуна олмаганларидан аниқлаштириб олиш учун, ахир улар ер юзида бузғунчилик қиладилар-ку, ноҳақ қонлар тўкадилар-ку, Сенга ҳар қанча итоат қилиш, ҳамд айтиш, тасбеҳ айтиш ва Сени ҳар қанча улуғлаш бўлса, мана, биз турибмиз-ку, дейишди. Шунда Аллоҳ уларга жавобан, бу ишнинг остидаги мен билган олий ҳикматларни ва буюк ғояларни сизлар билмайсизлар, деди.