مَّن ذَا ٱلَّذِي يُقۡرِضُ ٱللَّهَ قَرۡضًا حَسَنٗا فَيُضَٰعِفَهُۥ لَهُۥٓ أَضۡعَافٗا كَثِيرَةٗۚ وَٱللَّهُ يَقۡبِضُ وَيَبۡصُۜطُ وَإِلَيۡهِ تُرۡجَعُونَ ٢٤٥
Аллоҳга яхши қарз берадиган ким бор?! Бас, токи унга берганини кўп марта кўпайтириб берса. Ва ҳолбуки, Аллоҳ (ризқни) тор қилур ва кенг қилур. Ва Унгагина қайтасизлар.
Tafsir
Худди қарз берувчидек амал қилиб, яхши ният, самимият ила Аллоҳ йўлида молини сарфлаш орқали уни бир неча баробарга кўпайтириб олишни истайдиганлар борми?! Ризқ, соғлик ва бошқа нарсалардан қисадиган ҳам, уларни кенг қилиб берадиган ҳам Аллоҳдир. У Зот ҳар бир ишни Ўз ҳикмати ва адли билан қилади. Охиратда ёлғиз Унга қайтасизлар ва амалларингизга қараб, жазо ёки мукофотингизни беради.