وَأَنفِقُواْ فِي سَبِيلِ ٱللَّهِ وَلَا تُلۡقُواْ بِأَيۡدِيكُمۡ إِلَى ٱلتَّهۡلُكَةِ وَأَحۡسِنُوٓاْۚ إِنَّ ٱللَّهَ يُحِبُّ ٱلۡمُحۡسِنِينَ ١٩٥
Ва Аллоҳнинг йўлида нафақа қилинг. Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Эҳсон қилинг, албатта, Аллоҳ эҳсон қилувчиларни хуш кўрадир. 83
Izohlar
83 (Бу ояти каримада Аллоҳ таоло мусулмонларни ўзининг йўлида пул-мол нафақа қилишга амр қилмоқда. Бунга жиҳод учун ҳам, бошқа хайрли ишлар учун ҳам нафақа қилиш киради. «Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг» жумласида бир неча хил маъно бор. Бири: Аллоҳнинг йўлида нафақа қилмай, ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг. Яъни, бахиллигингиз ҳалокатга сабаб бўлмасин, дегани. Яна бир маъноси: ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Бир киши ўзининг ўлимига ўзи сабаб бўлса, ўзини ўзи ўлдирди, дейилади.)
Tafsir
Жиҳод ва бошқа Аллоҳга тоат қилиш ишларида мол-дунёйингизни сарф этинг. Жиҳод ва саховатни тарк этиб ёки ёмон оқибатга олиб борадиган ишларни қилиб, ўзингизни ўзингиз ҳалокат чоҳига отманг. Ибодатларингиз борасида ҳам, муомалаларингиз борасида ҳам, ахлоқингиз борасида ҳам ишни пухта қилинг. Аллоҳ ҳамма соҳада ишни пухта қилганларни севади, уларга рушду ҳидоят бериб, ажрларини зиёда қилади.