وَإِذَا قِيلَ لَهُمُ ٱتَّبِعُواْ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ قَالُواْ بَلۡ نَتَّبِعُ مَآ أَلۡفَيۡنَا عَلَيۡهِ ءَابَآءَنَآۚ أَوَلَوۡ كَانَ ءَابَآؤُهُمۡ لَا يَعۡقِلُونَ شَيۡـٔٗا وَلَا يَهۡتَدُونَ ١٧٠
Уларга: «Аллоҳ нозил қилган нарсага эргашингиз», дейилса, улар: «Йўқ, биз оталаримизни нимада топсак, шунга эргашамиз», дерлар. Оталари ҳеч нарсага ақли етмаган ва ҳидоят топмаган бўлсалар ҳам-а?!
Tafsir
У кофирларга, Аллоҳ нозил қилган ҳидоят ва нурга эргашинглар, дейилса, ота-боболаримизнинг эътиқодлари ва урф-одатларига эргашамиз, дейишади. Ақлини ишлата билмаган, ҳидоят ва нурни кўра олмаган, Аллоҳ рози бўладиган ҳақиқатга ҳидоят топа олмаган ўша ота-боболарига эргашадиларми?!