وَإِلَٰهُكُمۡ إِلَٰهٞ وَٰحِدٞۖ لَّآ إِلَٰهَ إِلَّا هُوَ ٱلرَّحۡمَٰنُ ٱلرَّحِيمُ ١٦٣
Ва илоҳингиз бир илоҳдир. Роҳман ва Роҳийм бўлмиш Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқдир.
Tafsir
Эй одамлар, сизларнинг ҳақиқий маъбудингиз Ўз зотию сифатларида биттадир, якка-ягонадир. Ундан ўзга ҳақиқий маъбуд йўқдир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир. Бандаларига сон-саноқсиз неъматлар ато этган Зотдир.