ٱللَّهُ يَسۡتَهۡزِئُ بِهِمۡ وَيَمُدُّهُمۡ فِي طُغۡيَٰنِهِمۡ يَعۡمَهُونَ ١٥
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида довдирашларига қўйиб берадир.
Tafsir
Улар мўминларнинг устидан кулаётган бўлсалар, Аллоҳ уларнинг устидан кулади. Нима эккан бўлсалар, ўшани ўрадилар. Шунинг учун уларга бу дунёда мусулмонларнинг ҳукмлари жорий қилинса-да, охиратда мукофот олиш ўрнига кофирлиги ва мунофиқлиги туфайли жазога тортиладилар. Айни пайтда Аллоҳ уларни ўз туғёнларию залолатлари гирдобида қолиб кетишларига қўйиб беради. Шу билан ҳайронлигу иккиланиш уларнинг доимий ҳамроҳига айланади.