Al-Baqarah surasi, 142-oyat

2:142

۞ سَيَقُولُ ٱلسُّفَهَآءُ مِنَ ٱلنَّاسِ مَا وَلَّىٰهُمۡ عَن قِبۡلَتِهِمُ ٱلَّتِي كَانُواْ عَلَيۡهَاۚ قُل لِّلَّهِ ٱلۡمَشۡرِقُ وَٱلۡمَغۡرِبُۚ يَهۡدِي مَن يَشَآءُ إِلَىٰ صِرَٰطٖ مُّسۡتَقِيمٖ ١٤٢

Одамлардан эси пастлари: «Буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан?» дерлар. Сен: «Машриқу мағриб Аллоҳники, кимни хоҳласа, ўшани тўғри йўлга бошлайдир», деб айт. 58

Izohlar

58 (Ояти карима келажакда рўй берадиган муҳим бир ишнинг хабарини бермоқда. Вақти етиб, Аллоҳнинг амри ила қибла Байтул Мақдисдан Каъбаи Муаззамага ўзгартирилганда, яъни мусулмонлар аввалги қиблани қўйиб бошқасига юз ўгирганларида, яҳудийлар — одамлардан эси пастлари, буларни қиблаларидан нима юз ўгиртирди экан, дейдилар. Бундай кўнгилсиз гаплар бўлишини аввалдан билдириб қўяётганининг бир боиси, бўлғуси ёмон таъсирни кесишдир.)

Tafsir

Яҳуд ва уларга ўхшаган мунофиқлардан эси паст, нодон-жоҳиллари: "Мусулмонларни олдинги қибласи бўлмиш Байтул-Мақдисдан нима юз ўгиртирди экан", дейишади. Айтинг, эй Муҳаммад алайҳиссалом: "Машриқу мағриб ва улар орасидаги барча нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Истаган одамини истаган тарафига қаратади. Ҳар қандай нуқсондан пок Аллоҳ Ўзи хоҳлаган бандасини қинғирлик ва эгриликдан холи бўлган тўғри йўлга бошлайди.