Al-Baqarah surasi, 132-oyat

2:132

وَوَصَّىٰ بِهَآ إِبۡرَٰهِـۧمُ بَنِيهِ وَيَعۡقُوبُ يَٰبَنِيَّ إِنَّ ٱللَّهَ ٱصۡطَفَىٰ لَكُمُ ٱلدِّينَ فَلَا تَمُوتُنَّ إِلَّا وَأَنتُم مُّسۡلِمُونَ ١٣٢

Иброҳим ўша(миллат)ни болаларига васият қилди. Яъқуб ҳам: «Эй болаларим, албатта, Аллоҳ сизларга динни танлади, сизлар мусулмон бўлмасдан туриб ўлмассиз», – деди.

Tafsir

Иброҳим алайҳиссалом болаларига оламлар Парвардигорига таслим бўлишни васият қилди. Яъқуб алайҳиссалом ҳам худди шундай қилди. Иккаласи ҳам болаларини чақириб, шундай дедилар: "Аллоҳ сизларга Ислом динини ихтиёр этди. Энди то ўлим келгунига қадар уни маҳкам тутиб, зоҳирда ҳам, ботинда ҳам Аллоҳга мусулмон бўлиб ўтинглар".