Al-Baqarah surasi, 119-oyat

2:119

إِنَّآ أَرۡسَلۡنَٰكَ بِٱلۡحَقِّ بَشِيرٗا وَنَذِيرٗاۖ وَلَا تُسۡـَٔلُ عَنۡ أَصۡحَٰبِ ٱلۡجَحِيمِ ١١٩

Албатта, Биз сени ҳақ билан суюнчли хабар берувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Ва дўзахийлар ҳақида сўралмассан.

Tafsir

Эй Пайғамбар алайҳиссалом, Биз сизга шак-шубҳадан холи бўлган ҳақ динни юбордик. Токи, мўминларга жаннат хушхабарини бериб, кофирларни дўзахдан огоҳлантиринг. Сизнинг вазифангиз етказиб қўйиш, холос. Аллоҳ сизни иймон келтирмаган дўзахийлар учун жавобгар қилмайди.