Al-Baqarah surasi, 118-oyat

2:118

وَقَالَ ٱلَّذِينَ لَا يَعۡلَمُونَ لَوۡلَا يُكَلِّمُنَا ٱللَّهُ أَوۡ تَأۡتِينَآ ءَايَةٞۗ كَذَٰلِكَ قَالَ ٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِم مِّثۡلَ قَوۡلِهِمۡۘ تَشَٰبَهَتۡ قُلُوبُهُمۡۗ قَدۡ بَيَّنَّا ٱلۡأٓيَٰتِ لِقَوۡمٖ يُوقِنُونَ ١١٨

Билмайдиган кимсалар: «Аллоҳ биз билан гаплашса эди ёки мўъжиза келса эди», дейишди. Улардан олдингилар ҳам уларнинг сўзига ўхшаш гапирган эдилар. Қалблари ўхшаш бўлди. Батаҳқиқ, Биз яхши билувчи қавмларга мўъжизаларни баён қилганмиз.

Tafsir

Билимсиз аҳли китоб ва мушриклар саркашлик билан ҳақдан юз ўгириб: "Нега энди Аллоҳнинг Ўзи биз билан бевосита гаплашмайди ёки биз ҳис эта оладиган белгиларни юбормайди", дейдилар. Уларнинг гаплари олдинги пайғамбарларини тан олмаган халқларнинг гапларига ўхшайди. Замон ва маконлари бошқа-бошқа бўлса ҳам куфр, саркашлик, ҳаддан ошиш бобида ҳаммасининг диллари бир хил. Ҳақ бўй кўрсатган пайтида уни тан оладиган, шубҳа-гумонларга бормасдан иймон келтирадиган одам учун оят-аломатларни аниқ-равшан қилиб қўйдик.