أَمۡ تُرِيدُونَ أَن تَسۡـَٔلُواْ رَسُولَكُمۡ كَمَا سُئِلَ مُوسَىٰ مِن قَبۡلُۗ وَمَن يَتَبَدَّلِ ٱلۡكُفۡرَ بِٱلۡإِيمَٰنِ فَقَدۡ ضَلَّ سَوَآءَ ٱلسَّبِيلِ ١٠٨
Ёки Пайғамбарингиздан, бундан аввал Мусодан сўралганидек, савол сўрашни хоҳлайсизми?! Ким иймонни куфрга алмаштирса, батаҳқиқ, тўғри йўлдан адашган бўлур. 46
Izohlar
46 (Аллоҳ таоло мусулмонларни яҳудийларга ўхшаб ғаразли саволлар беришдан қайтармоқда. Пайғамбар алайҳиссаломдан Мусо алайҳиссаломдан Бани Исроил сўраган нарсаларга ўхшаш нарсаларни сўрашнинг ёмонлигини баён қиляпти ва бу ишни, иймонни куфрга алмаштириш, деб атаяпти.)
Tafsir
Эй мўминлар, илгари Мусодан қавми ҳар нарсани сўрайверишган. Масалан: "Бизга Аллоҳни очиқ кўрсат", деб ҳам сўрашган. Энди ўшаларга ўхшаб Пайғамбарингиздан ҳар нарсани сўрайверишингиз сизларга ярашмайди. Иймонни куфрга алмаштирган одам Тўғри Йўлдан озган одамдир.