Al-Baqarah surasi, 106-oyat

2:106

۞ مَا نَنسَخۡ مِنۡ ءَايَةٍ أَوۡ نُنسِهَا نَأۡتِ بِخَيۡرٖ مِّنۡهَآ أَوۡ مِثۡلِهَآۗ أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ ١٠٦

Оятлардан биронтасини насх қилсак ёки унуттирсак, ундан яхшисини ёки унга ўхшашини келтирурмиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодир эканини билмадингми?

Tafsir

Аллоҳ таоло Қуръондан бирон оятнинг ҳукмини бекор қилса ёки бирон оятни олиб ташласа-да, кейин одамлар уни унутиб юборсалар, яқин ё узоқ келажакда ўша бекор қилинган ё унуттирилган оятдан ҳам яхшироғини ёки худди ўшандек бир оятни келтиришини баён қиляпти. Бу иш Аллоҳнинг илми ва ҳикмати билан бўлади. Эй Пайғамбар алайҳиссалом, ўзингизга маълумки, Аллоҳ таоло ҳар ишга қодир, хоҳлаган ишини қиладиган, истаган ҳукмини чиқарадиган Зотдир.