Al-Baqarah surasi, 104-oyat

2:104

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقُولُواْ رَٰعِنَا وَقُولُواْ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُواْۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٞ ١٠٤

Эй, иймон келтирганлар! «Роъина» деманглар, «унзурна» денглар ва тингланглар. Ва кофирларга аламли азоб бўлур. 44

Izohlar

44 (Cаҳобаи киромлар ўрганиши лозим бўлган нарсаларни сабоқ олсалар, Пайғамбаримиз алайҳиссалоту вассаломга, «Роъина», яъни кузатиб туринг, тушуниб, ўзлаштириб олайлик, дейишар экан. Аммо пасткаш яҳудийлар мусулмонларни таҳқирлаш учун шу ҳолатдан ҳам фойдаланишибди. Ўзларининг иброний тилларида худди «роъина» каби талаффуз этиладиган, лекин сўкиш, масхара маъносида ишлатиладиган сўзни Расули акрам алайҳиссалоту вассалом ҳузурларига келганда айтадиган бўлишибди.)

Tafsir

Аллоҳ таоло мўминларни фикрни ифодалашда чиройли шакл танлашга йўллаяпти. Эй мўминлар, «Роъино» деманг. Яъни, аҳволимизни риоя қилгин. Чунки бу сўз ҳақорат маъносини ҳам англатиб, яҳудлар Пайғамбар алайҳиссаломга шу сўзни айтаётганларида айнан ўша ҳақорат маъносини назарда тутардилар. Шунинг учун Аллоҳ таоло бу сўзни ишлатишдан қайтарди ва бандаларини унинг ўрнига, айтган гапингизни тушуниб олгунимизча кутиб туринг, деган маънодаги "унзурна" сўзини ишлатишга буюрди. Бу сўзда эҳтиёт бўлиниши керак бўлган маъно йўқ. Аллоҳга кофир бўлганлар учун аламли азоб бордир.