فِي قُلُوبِهِم مَّرَضٞ فَزَادَهُمُ ٱللَّهُ مَرَضٗاۖ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمُۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡذِبُونَ ١٠
Уларнинг қалбларида касал бор. Аллоҳ касалларини зиёда қилди. Ва уларга ёлғон гапирганлари учун аламли азоб бор.
Tafsir
Негаки, уларнинг қалбларида шубҳа бор эди. Бас, Аллоҳ уларнинг шубҳаларига шубҳа қўшди. Ҳа, ҳар ким экканини ўради. Аллоҳга ва одамларга ёлғон гапирганлари ҳамда Муҳаммад алайҳиссалом олиб келган ваҳийни ёлғонга чиқарганлари учун энди уларга дўзахнинг энг чуқур жойида аламли азоб бордир.