۞ وَإِلَىٰ عَادٍ أَخَاهُمۡ هُودٗاۚ قَالَ يَٰقَوۡمِ ٱعۡبُدُواْ ٱللَّهَ مَا لَكُم مِّنۡ إِلَٰهٍ غَيۡرُهُۥٓۚ أَفَلَا تَتَّقُونَ ٦٥
Ва Одга ўз биродари Ҳудни (юбордик). У: «Эй қавмим, Аллоҳга ибодат қилинглар. Сизларга Ундан ўзга илоҳ йўқ. Тақво қилмайсизларми?!» – деди.
Tafsir
Од қабиласига ўзларидан бўлган бир пайғамбарни юбордик. У Ҳуд алайҳиссаломдир. У деди: "Эй қавмим, ёлғиз Аллоҳгагина ибодат қилинглар. Ундан ўзга чин маъбуд йўқдир. Ундан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилиб, азобидан қутулиб қолмайсизларми?"