Al-A'raf surasi, 64-oyat

7:64

فَكَذَّبُوهُ فَأَنجَيۡنَٰهُ وَٱلَّذِينَ مَعَهُۥ فِي ٱلۡفُلۡكِ وَأَغۡرَقۡنَا ٱلَّذِينَ كَذَّبُواْ بِـَٔايَٰتِنَآۚ إِنَّهُمۡ كَانُواْ قَوۡمًا عَمِينَ ٦٤

Бас, уни ёлғончига чиқардилар. Сўнг, Биз уни ва у билан бирга бўлганларни кемада қутқардик ва оятларимизни ёлғонга чиқарганларни ғарқ қилдик. Чунки, улар кўр қавм эдилар.

Tafsir

Қавми унга иймон келтирмади. Уни ёлғончига чиқарди. Ўзларининг куфру залолатида давом этаверди. Шунда Нуҳ уларни ҳалок қилишини сўраб, Аллоҳга дуо қилди. Бас, Биз унинг ўзини ва у билан бирга бўлган мўминларни ғарқ бўлишдан асрадик. Оятларимизни ёлғонга чиқарганларни эса жазолаб, тўфонга ғарқ қилдик. Уларни қалби кўр эди. Ҳақни кўрмас эди.