فَلَنَسۡـَٔلَنَّ ٱلَّذِينَ أُرۡسِلَ إِلَيۡهِمۡ وَلَنَسۡـَٔلَنَّ ٱلۡمُرۡسَلِينَ ٦
Бас, Биз, албатта, Пайғамбар юборилганлардан ҳам ва, албатта, Пайғамбарлардан ҳам сўрармиз. 2
Izohlar
2 (Яъни, охиратда пайғамбар келган ҳар бир қавмдан, шахсдан: «Сизларга пайғамбар келдими? Бизнинг амрларимизни етказдими? Сизлар нима дедингиз?» деб сўралади. Шунингдек, пайғамбарлардан ҳам: «Амримизни умматларингизга етказдингизми? Улар сизга қандай жавоб бердилар?» деб сўралади.)
Tafsir
Қиёмат куни элчиларимизни юборган одамлардан пайғамбарларнинг даъватига қандай жавоб берганлари ҳақида албатта сўраймиз. Пайғамбарларни ҳам етказиши лозим бўлган хабарни етказганлари ва қавмлари қандай жавоб берганлари ҳақида албатта сўроққа тутамиз.