Al-A'raf surasi, 49-oyat

7:49

أَهَٰٓؤُلَآءِ ٱلَّذِينَ أَقۡسَمۡتُمۡ لَا يَنَالُهُمُ ٱللَّهُ بِرَحۡمَةٍۚ ٱدۡخُلُواْ ٱلۡجَنَّةَ لَا خَوۡفٌ عَلَيۡكُمۡ وَلَآ أَنتُمۡ تَحۡزَنُونَ ٤٩

Сизлар «Аллоҳ уларга раҳмат етказмас», деб қасам ичганингиз ана уларми?! (Уларга): Жаннатга киринглар! Сизга хавф йўқ ва сиз хафа ҳам бўлмайсиз, дейилди-ку!» – дерлар.

Tafsir

Аллоҳ кофирларни койиб, уларга мўминларни кўрсатиб, шундай дейди: "Уларга Аллоҳнинг раҳмати етмайди, деган одамларингиз мана шуларми?!" Кейин мўминларга қарата: "Эй мўминлар, жаннатга киринглар, энди келгусида сизларга ҳеч қандай хавф-хатар йўқдир, бу ердаги неъматларни кўриб, дунё ҳаётида эришолмай қолган насибаларингизга хафа ҳам бўлмайсизлар", дейди.