قُلۡ إِنَّمَا حَرَّمَ رَبِّيَ ٱلۡفَوَٰحِشَ مَا ظَهَرَ مِنۡهَا وَمَا بَطَنَ وَٱلۡإِثۡمَ وَٱلۡبَغۡيَ بِغَيۡرِ ٱلۡحَقِّ وَأَن تُشۡرِكُواْ بِٱللَّهِ مَا لَمۡ يُنَزِّلۡ بِهِۦ سُلۡطَٰنٗا وَأَن تَقُولُواْ عَلَى ٱللَّهِ مَا لَا تَعۡلَمُونَ ٣٣
Сен: «Роббим фақатгина ошкора ва яширин фаҳш ишларни, гуноҳларни, ноҳақ тажовузкорликни ва Аллоҳга ҳеч қандай ҳужжат туширмаган нарсаларни шерик қилиб олишингизни ҳамда Аллоҳга нисбатан билмаган нарсани айтишни ҳаром қилган, холос», – деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, Аллоҳ ҳалол қилган неъматларни ҳаром қиладиган анави мушрикларга айтинг: "Аллоҳ бандаларига энг қабиҳ гуноҳ саналмиш яширин ва ошкора бузуқликларни, барча гуноҳ ишларни, одамларнинг қони, моли ва обрўларига золимона тажовуз қилишни, Аллоҳга бошқани шерик қилишингизни, Аллоҳ шаъни, номлари, сифатлари ва шариати ҳақида билиб-билмай ножўя гапларни айтишингизни ҳаром қилди".