فَدَلَّىٰهُمَا بِغُرُورٖۚ فَلَمَّا ذَاقَا ٱلشَّجَرَةَ بَدَتۡ لَهُمَا سَوۡءَٰتُهُمَا وَطَفِقَا يَخۡصِفَانِ عَلَيۡهِمَا مِن وَرَقِ ٱلۡجَنَّةِۖ وَنَادَىٰهُمَا رَبُّهُمَآ أَلَمۡ أَنۡهَكُمَا عَن تِلۡكُمَا ٱلشَّجَرَةِ وَأَقُل لَّكُمَآ إِنَّ ٱلشَّيۡطَٰنَ لَكُمَا عَدُوّٞ مُّبِينٞ ٢٢
Бас, уларни алдов ила паст(ҳолат)га туширди. Икковлари дарахтдан татиб кўришганда, авратлари ўзларига кўриниб қолди ва ўзларига жаннат баргларидан тўсиқ тўқий бошладилар. Шунда, Роббилари уларга нидо қилиб: «Сизларни ана ўша дарахтдан қайтарган эмасмидим ва, албатта, шайтон икковингизга очиқ-ойдин душмандир, демаганмидим?!» – деди.
Tafsir
Уларни алдов ва найранг билан йўлдан оздириб, мартабаларини тушириб юборди. Улар ман қилинган дарахтдан тановул қилишгач, авратлари очилиб қолди. Жаннатдаги дарахтларнинг барглари билан авратларини тўса бошладилар. Шунда Парвардигор уларга нидо қилиб, шундай деди: "Сизларга бу дарахтдан ейишни ман қилмаганмидим? Сизларга шайтон ғирт душмандир, демаганмидим?"