إِنَّ ٱلَّذِينَ ٱتَّقَوۡاْ إِذَا مَسَّهُمۡ طَٰٓئِفٞ مِّنَ ٱلشَّيۡطَٰنِ تَذَكَّرُواْ فَإِذَا هُم مُّبۡصِرُونَ ٢٠١
Тақво қилувчилар, агар уларга шайтондан бир шарпа етса, албатта, зикр қиларлар, бас, кўрибсанки, улар (тўғри йўлни) кўрувчи бўлиб турибдилар. 75
Izohlar
75 (Шайтондан бирор бир шарпа (васваса, иғво ва ғазаб) етиши жаҳолат, кўрлик ва нодонликка бошлайди. Аллоҳнинг зикри эса, илм-маърифат, кўзи очиқлик ва оқиллик манбаидир.)
Tafsir
Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қиладиганларга шайтон тарафидан бир васваса келиб, бирон гуноҳни қилиб қўйсалар, дарҳол Аллоҳнинг буюклигини, осийларни жазолашини, итоаткорларни эса мукофотлашини эсга олиб, тез тавба қилиб, Парвардигорга юкунадилар. Қарабсизки, шу билан ўнгланиб, гуноҳдан тийилиб, ҳақ устида барқарор бўладилар.