Al-A'raf surasi, 194-oyat

7:194

إِنَّ ٱلَّذِينَ تَدۡعُونَ مِن دُونِ ٱللَّهِ عِبَادٌ أَمۡثَالُكُمۡۖ فَٱدۡعُوهُمۡ فَلۡيَسۡتَجِيبُواْ لَكُمۡ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ١٩٤

Албатта, сиз Аллоҳдан ўзга ибодат қилаётганлар ўзингизга ўхшаш бандалардир. Агар ростгўй бўлсангиз, уларни чақириб кўринг, бас, сизга жавоб берсинлар-чи!

Tafsir

Эй мушриклар, сизлар Аллоҳни қўйиб, бут-санамларга сиғиняпсизлар. Сизлар ибодат қилаётган ўша сохта маъбудлар Аллоҳ яратган махлуқлардир. Махлуқликда сизлар билан баробардир. Сизларнинг аҳволингиз уларникидан афзалроқдир. Чунки сизлар тириксизлар, гапирасизлар, юрасизлар, эшитасизлар, кўрасизлар. Бут-санамлар эса бу ишларнинг биронтасини ҳам бажара олмайдилар. Агар ростгўй бўлсангиз, уларни чақириб кўринг-чи, жавоб берармиканлар!