أَوَلَمۡ يَنظُرُواْ فِي مَلَكُوتِ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا خَلَقَ ٱللَّهُ مِن شَيۡءٖ وَأَنۡ عَسَىٰٓ أَن يَكُونَ قَدِ ٱقۡتَرَبَ أَجَلُهُمۡۖ فَبِأَيِّ حَدِيثِۭ بَعۡدَهُۥ يُؤۡمِنُونَ ١٨٥
Осмонлару ернинг мулкларига, Аллоҳ яратган нарсаларга ва, ажаб эмаски, ажаллари яқинлашиб қолган бўлишига назар солмайдиларми? Бундан кейин яна қайси гапга ишонадилар?!
Tafsir
Улар Аллоҳнинг осмонлару ердаги мулки ҳақида, уларда яратган ҳайвоноту наботот тўғрисида ва ажаллари яқинлашиб қолган бўлиши ҳам мумкинлиги хусусида фикр юритиб, фурсат борида тавбага ошиқмайдиларми? Улар Қуръонга ҳамда ундаги хуш ваъдаю огоҳлантиришларга ишонмасалар, яна қайси китобга ишонадилар?!