أَوَلَمۡ يَتَفَكَّرُواْۗ مَا بِصَاحِبِهِم مِّن جِنَّةٍۚ إِنۡ هُوَ إِلَّا نَذِيرٞ مُّبِينٌ ١٨٤
Улар ўз соҳибларида мажнунлик йўқлигини тафаккур қилиб кўрмайдиларми?! У фақат ошкора огоҳлантирувчи, холос.
Tafsir
Аллоҳнинг оятларини ва пайғамбарини ёлғонга чиқараётганлар ақлларини ишлатиб, озгина фикр қилганларида эди, Муҳаммад алайҳиссаломнинг мажнун эмаслиги, Аллоҳ тарафидан юборилган ва Аллоҳнинг азобидан огоҳлантирадиган пайғамбар экани аён бўларди.