مَن يَهۡدِ ٱللَّهُ فَهُوَ ٱلۡمُهۡتَدِيۖ وَمَن يُضۡلِلۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ هُمُ ٱلۡخَٰسِرُونَ ١٧٨
Аллоҳ кимни ҳидоятга солса, ўша ҳидоят топувчидир. Кимни адаштирса, ўшалар ўзлари зиён кўрувчилардир.
Tafsir
Аллоҳ кимни тўғри йўлга бошлаб қўйган бўлса, ана ўша ҳақиқий ҳидоят топган кимсадир. Аллоҳ кимларни тўғри йўлдан адаштириб қўйган бўлса, ана ўшалар насибаси қирқилган бадбахтлардир. Қиёмат куни улар ўзларини ҳам, оилаларини ҳам қўлдан бой берадилар. Огоҳ бўлингизким, ҳақиқий мағлубият мана шудир.