Al-A'raf surasi, 175-oyat

7:175

وَٱتۡلُ عَلَيۡهِمۡ نَبَأَ ٱلَّذِيٓ ءَاتَيۡنَٰهُ ءَايَٰتِنَا فَٱنسَلَخَ مِنۡهَا فَأَتۡبَعَهُ ٱلشَّيۡطَٰنُ فَكَانَ مِنَ ٱلۡغَاوِينَ ١٧٥

Уларга оятларимизни берганимизда, улардан ўзини олиб қочган ва уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган шахснинг хабарини тиловат қилиб бер! 66

Izohlar

66 (Ушбу ояти каримада зикр қилинган шахс ким экани хусусида мўътабар тафсир китобларимизда кўп сонли турли-туман ривоятлар бор. Шунинг ўзи ҳам бу оят муайян бир шахсга хос бўлмай, балки маълум бир тоифа одамларга хос эканини кўрсатиб турибди. Ояти каримада «оятларимизни берганимизда», дейилишига кўра, у одам диний илмдан огоҳ экани кўриниб турибди. Демак, у одамга Аллоҳ таоло диний илмларни эгаллашга имкон берган, аммо у (Аллоҳ) оятларидан ўзини олиб қочган, яъни илмига амал қилмаган. Шу туфайли, «уни шайтон эргаштириб кетиб, иғвога учганлардан бўлган».)

Tafsir

Эй Пайғамбар, уларга бир одам ҳақида ўқиб беринг. Биз унга оятларимизни бердик. У оятларимиздаги ҳақни англади, билди. Лекин унга амал қилмади. Аксинча, ундан юз ўгирди ва уни отиб юборди. Шу билан унинг ёнига шайтон келиб, яқин ҳамроҳига айланиб олди. Қарабсизки, туппа тузук ҳидоят-нажот топиб турган одам йўлдан озиб, ўзини ўзи ҳалокат чоҳига отди.