وَقَالُواْ مَهۡمَا تَأۡتِنَا بِهِۦ مِنۡ ءَايَةٖ لِّتَسۡحَرَنَا بِهَا فَمَا نَحۡنُ لَكَ بِمُؤۡمِنِينَ ١٣٢
Улар: «Ҳар қанча оят келтириб бизни сеҳрламоқчи бўлсанг ҳам, биз сенга иймон келтиргувчи эмасмиз», – дедилар.
Tafsir
Фиръавн қавми Мусо алайҳиссаломга қайсарлик қилиб: "Бизга ҳар қандай оят-аломат келтирсанг ҳам, қилаётган ишларимизнинг нотўғри эканига ҳар қанча далил, ҳужжат олиб келсанг ҳам, барибир сенга иймон келтирмаймиз", дедилар.