Al-A'raf surasi, 117-oyat

7:117

۞ وَأَوۡحَيۡنَآ إِلَىٰ مُوسَىٰٓ أَنۡ أَلۡقِ عَصَاكَۖ فَإِذَا هِيَ تَلۡقَفُ مَا يَأۡفِكُونَ ١١٧

Биз Мусога: «Асоингни ташлагин», деб ваҳий юбордик. Бирдан, у улар уйдираётган нарсани юта бошлади. 41

Izohlar

41 (Уста сеҳргарларнинг кўзбўямачилиги тўпланганларни даҳшатга солиб қўйган эди. Мусо алайҳиссалом ҳам кўпчилик билан бирга содир бўлаётган воқеани кузатиб турар эдилар. Аллоҳ у зотга «Асонгни ташла», деб ваҳий юборди. Мусо алайҳиссалом ерга асони ташладилар. Асо аждарга айланди ва бирдан сеҳргарлар намойиш этаётган уйдирма — кўзбўямачиликларни юта бошлади.)

Tafsir

Шунда Аллоҳ пайғамбари ва калими Мусо алайҳиссаломга: "Эй Мусо, асойингни ташла", деди. Мусо асони ерга отди. Асо бир катта баҳайбат илонга айланиб, уларнинг одамлар кўзига илон бўлиб кўринган арқонлари ва асоларини ютиб юборди.