قَالَ أَلۡقُواْۖ فَلَمَّآ أَلۡقَوۡاْ سَحَرُوٓاْ أَعۡيُنَ ٱلنَّاسِ وَٱسۡتَرۡهَبُوهُمۡ وَجَآءُو بِسِحۡرٍ عَظِيمٖ ١١٦
У: «Сизлар ташланглар», – деди. Улар ташлаганларида, одамларнинг кўзини сеҳрладилар, қўрқитдилар ва зўр сеҳр кўрсатдилар. 40
Izohlar
40 (Улар қўлларидаги арқон ва асоларини ташладилар. Бояги арқон ва асолар одамларнинг назарига илон бўлиб кўринди.)
Tafsir
Мусо ҳам Парвардигоридан мадад келишига аниқ ишониб, уларга парво ҳам қилмасдан: "Олдин сизлар ташлайверинглар", деди. Сеҳргарлар асолари ва арқонларини ташлаган эдилар, улар одамларнинг кўзини сеҳрлаб, ақл-идрокини олиб қўйиб, уларни қўрқитиб, ваҳимага солди. Хуллас, улар тамошабинларга кучли сеҳрни намойиш этдилар.