وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ وَعَمِلُواْ ٱلصَّٰلِحَٰتِ لَنُبَوِّئَنَّهُم مِّنَ ٱلۡجَنَّةِ غُرَفٗا تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَاۚ نِعۡمَ أَجۡرُ ٱلۡعَٰمِلِينَ ٥٨
Иймон келтириб, яхши амалларни қилганларни жаннатдан остидан анҳорлар оқиб турган олиймақом жойларга жойлаштирурмиз. У ерда абадий қолурлар. Амал қилгувчиларнинг ажри қандай ҳам яхши!
Tafsir
Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларга, жаннатда, юқори ерлардан жой берамиз. У жойнинг остидан дарёлар оқиб ўтади. Унда абадий қоладилар. Ундаги неъматлар туганмасдир. Аллоҳга итоат қилганларнинг мукофоти нақадар яхши-я!.