كُلُّ نَفۡسٖ ذَآئِقَةُ ٱلۡمَوۡتِۖ ثُمَّ إِلَيۡنَا تُرۡجَعُونَ ٥٧
Ҳар бир жон ўлимни тотажакдир. Сўнгра Бизгагина қайтарилурсиз.
Tafsir
Ўлим хавфи сизларни ҳижратдан қайтармасин. Ҳар бир жон ўлим шарбатини тотгувчидир. Кейин Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун яна Ўзимизга қайтариласизлар.