Al-'Ankabut surasi, 24-oyat

29:24

فَمَا كَانَ جَوَابَ قَوۡمِهِۦٓ إِلَّآ أَن قَالُواْ ٱقۡتُلُوهُ أَوۡ حَرِّقُوهُ فَأَنجَىٰهُ ٱللَّهُ مِنَ ٱلنَّارِۚ إِنَّ فِي ذَٰلِكَ لَأٓيَٰتٖ لِّقَوۡمٖ يُؤۡمِنُونَ ٢٤

Унинг қавмининг жавоби: «Уни ўлдиринглар ёки ўтда ёқинглар!» дейишларидан бошқа нарса бўлмади. Бас, Аллоҳ уни ўтдан қутқарди. Албатта, бунда иймон келтирадиган қавмлар учун оят-белгилар бордир.

Tafsir

Иброҳим алайҳиссалом ўз қавмини ёлғиз Аллоҳга ибодат қилишга, бутларни тарк этишга чақирганидан кейин бунга жавобан улар: "Уни ўлдиринглар ёки оловда ёқинглар", дедилар. Аллоҳ у зотни ўтдан саломат сақлади. Иброҳим алайҳиссаломнинг олов ичидан саломат чиқишида иймон келтирадиган қавм учун ибратлар бордир. Чунки айнан мўминларгина бундай ишлардан ибратлана оладилар.