Al-Anfal surasi, 75-oyat

8:75

وَٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ مِنۢ بَعۡدُ وَهَاجَرُواْ وَجَٰهَدُواْ مَعَكُمۡ فَأُوْلَٰٓئِكَ مِنكُمۡۚ وَأُوْلُواْ ٱلۡأَرۡحَامِ بَعۡضُهُمۡ أَوۡلَىٰ بِبَعۡضٖ فِي كِتَٰبِ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمُۢ ٧٥

Кейин иймон келтириб, ҳижрат қилган ва сизлар билан жиҳод қилганлар ҳам сизлардандир. Аллоҳнинг китобида қариндошлар бир-бирларига ҳақлироқдирлар. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи Зотдир. 33

Izohlar

33 (Ҳижратнинг аввалида мерос маълум муддат мусулмон биродарлиги асосида тақсимланган. Ушбу оят нозил бўлгандан бошлаб, мерос мусулмон қариндошлар орасида бўладиган бўлди.)

Tafsir

Эй мўминлар, Исломга дастлаб кирган муҳожир ва ансорлардан кейин иймон келтириб, куфр еридан Ислом диёрига ҳижрат қилиб, Аллоҳ калимасини олий қилиш, куфрни эса маҳв этиш йўлида жиҳод қилганлар, ана ўшалар сизлардандир. Уларнинг ҳуқуқлари сизларники билан баробар. Мажбуриятлари ҳам айнан сизларники кабидир. Аллоҳнинг ҳукмида мерос масаласида иймондошлардан кўра қондошлар ҳақлироқдирлар. Иймон ва ҳижрат асосида яқин бўлганлар дастлаб бир-бирларидан мерос олардилар. Аллоҳ ҳар бир нарсани кўриб-билиб туради. Ҳеч нарса У Зотдан яширин бўла олмас. Бандаларига нима кераклигини Ўзи яхши билади ва шунга қараб шариат тузади.