وَأَلَّفَ بَيۡنَ قُلُوبِهِمۡۚ لَوۡ أَنفَقۡتَ مَا فِي ٱلۡأَرۡضِ جَمِيعٗا مَّآ أَلَّفۡتَ بَيۡنَ قُلُوبِهِمۡ وَلَٰكِنَّ ٱللَّهَ أَلَّفَ بَيۡنَهُمۡۚ إِنَّهُۥ عَزِيزٌ حَكِيمٞ ٦٣
Ҳамда уларнинг қалбларини бирлаштирган Зотдир. Агар ер юзидаги ҳамма нарсани сарф қилсанг ҳам, уларнинг қалбларини бирлаштира олмас эдинг. Лекин Аллоҳ уларни бирлаштирди. Албатта, У ғолиб ва ҳикматли Зотдир. 27
Izohlar
27 (Бу масалалар халқлар бошига битган бало бўлгани ҳаммага маълум.) Чунки Ислом биродарлиги ирқ, насаб, тил, қабила, қавм асосида эмас, Аллоҳга муҳаббат асосида бўлади.)
Tafsir
Мўминларнинг қалблари шу қадар тарқоқ, шу қадар хилма-хил эдики, ер юзидаги ҳамма бойликларни сарфлаганингизда ҳам уларни бирлаштира олмаган бўлар эдингиз. Ёлғиз Аллоҳнинг ўзи уларнинг қалбларини бирлаштирди ва уларнинг қўллари билан сизни ғалабага эриштирди. Аллоҳ Ўз мулкида Ғолиб. Шунинг учун ҳеч кимса Ундан устун бўла олмас. Аллоҳ ҳар бир қадарини, тадбирини ва шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.