Al-Anfal surasi, 52-oyat

8:52

كَدَأۡبِ ءَالِ فِرۡعَوۡنَ وَٱلَّذِينَ مِن قَبۡلِهِمۡۚ كَفَرُواْ بِـَٔايَٰتِ ٱللَّهِ فَأَخَذَهُمُ ٱللَّهُ بِذُنُوبِهِمۡۚ إِنَّ ٱللَّهَ قَوِيّٞ شَدِيدُ ٱلۡعِقَابِ ٥٢

Худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишларига ўхшайди. Аллоҳнинг оятига куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни гуноҳлари туфайли тутди. Албатта, Аллоҳ кучли ва иқоби шиддатли Зотдир. 22

Izohlar

22 (Яъни, мушрикларнинг бу қилмиши, худди Оли Фиръавн ва улардан олдингиларнинг қилмишларига ўхшайди.)

Tafsir

Бу жазо фақат ўша кофирларнинг ўзигагина хос эмас. У Аллоҳнинг қонунияти бўлиб, ҳамма замон ва ҳамма маконлардаги Аллоҳ таолонинг оятларини инкор қилган кофирларга жорий қилинаверади. Фиръавн қавми аа бошқа ҳақдан бош тортган умматлар куфру исёнлари туфайли Аллоҳнинг азобига гирифтор бўлганлар. Аллоҳнинг азоби ғолиб, қудратли Зотнинг азобидир. Аллоҳ қудратлидир, ҳар доим ғолибдир. Осийлар учун азоби қаттиқ Зотдир.