وَإِن تَوَلَّوۡاْ فَٱعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ مَوۡلَىٰكُمۡۚ نِعۡمَ ٱلۡمَوۡلَىٰ وَنِعۡمَ ٱلنَّصِيرُ ٤٠
Агар юз ўгирсалар, бас, билгинки, албатта, Аллоҳ хожангиздир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи!
Tafsir
Эй мўминлар, агар улар куфрдан ва Аллоҳ йўлига тўғоноқ бўлишдан тийилиш ҳақидаги буйруққа бўйсунмасалар, ишончингиз комил бўлсинки, Аллоҳ сизларга мададкордир. Аллоҳ нақадар яхши дўст ва нақадар яхши мададкор. Аллоҳ кимни дўст тутса, у нажот топур. Аллоҳ кимга мададкор бўлса, у ғолиб бўлур.